05:27 21 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
223810

Экспертлар ўзбекистонликлар такроран тинглайдиган қўшиқларни аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Яндекс.Музыка хизмати ўзбекистонликлар энг кўп такроран тинглайдиган қўшиқларни аниқлади.

Хизмат энг кўп “такрорланадиган” треклар рўйхатини тузди.

Биринчи ўринда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг  “Qaddi baland” қўшиғи ўрин олди.

Иккинчи ўринда Rauf & Faik эгизак ака-укаларнинг “Детство” номли қўшиғи жойлашди.

Учинчи ўринда Егор Крид ва Филипп Киркоров "Цвет настроения черный" номли дуэт қўшиғи белгиланди.

Шунингдек, “Яндекс.Мусиқа” хизмати “такрорлаб эшитиладиган” топ ўнталигини тузди.

Бу рўйхатда етакчиликни Rauf & Faik олди. Иккинчи поғонада Imagine Dragons гуруҳи, учинчи поғонада эса HammAli & Navai реп-гуруҳига насиб қилди.

Ўзбекистонлик Жаҳонгир Отажонов ҳам шу топ рўйхатига кирди ва олтинчи ўринни эгаллади.

Ушбу хизмат қўшиқларни онлайн ва офлайн режимида тинглаш имконини беради, Ўзбекистонда ўтган йилнинг декабрь ойида ишга туширилган. Республика аҳолиси учун хизмат интерфейси ўзбек тилига таржима қилинган.

Асосий мавзулар