20:51 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Марафон на Олимпийском празднике в Ташкенте

Германиялик онколог саратондан сақланишнинг энг яхши услубини айтди

© ИА "Жахон"/ Анвар Ильясов
Жамият
Ҳавола олиш
805 0 0

Тамаки чекишдан воз кечиш, тўғри овқатланиш ва кўпроқ ҳаракат қилиш  - саратон касалидан сақланишнинг энг яхши услуби.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Германия илмий-изланиш онкология маркази раҳбари (DKFZ) Михаэль Бауманн айтишга қараганда, саратон касалидан сақланишнинг энг яхши услуби - тамаки чекишдан воз кечиш, тўғри овқатланиш ва кўпроқ ҳаракат қилишдир, РИА Новости хабарига асосан.   

“Тўғри овқатланиш ва етарли даражада ҳаракат қилиш – саратон касалини олдини олишнинг энг яхши услубидир. Яна тамаки чекмаслик! Барча саратон касалликларининг 30 % тамаки чекиш билан боғлиқ”, - дейди мутахассис.

4 февраль - ҳар йили  дунёда саратон касалига қарши кураш куни сифатида нишонланади. Ушбу куннинг асосий мақсади – одамларга саратон ҳақида кўпроқ ахборот бериш, огоҳлантиришдир.

Германия онкология маркази саратондан сақланиш учун соғлом турмуш тарзи олиб бориш, вакцинация қилиш ҳамда саратонни имкон қадар олдинроқ аниқлашни маслаҳат беради.

Асосий мавзулар