09:31 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Скоростной поезд на вокзале

“Афросиёб” Жиззахда тўхтаб ўтишни бошлади

© Flickr / Adam Jones
Жамият
Ҳавола олиш
118 0 0

"Тошкент - Бухоро" йўналишида ҳаракатланувчи "Афросиёб" тезюрар поезди 2 февралдан бошлаб Жиззахда тўхтаб ўтишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 04 фев - Sputnik. "Тошкент - Бухоро" йщналишида ҳаракатланувчи Афросиёб поезди жадвалига ўзгартириш киритилди деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон темир йўллари".  

“2019 йил 2 февралдан бошлаб,Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланаётган №762/761 “Афросиёб” поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхташи йўлга қўйилди”, - дейилган хабарда.

Шундай қилиб, 2 февралдан бошлаб “Тошкент – Бухоро” йўналишида ҳаракатланувчи №762 “Афросиёб” тезюрар поезди 07:28да Тошкентдан жўнаб 08: 54 Жиззахга, 09:42да Самарқандга, 10:40да Навоийга ҳамда 11:19 да Бухорога етиб боради.

“Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи №761 “Афросиёб” поезди эса,  Бухородан  саот 15:50 да жўнаб, 16:27да Навоий вокзалига, 17:20да Самарқанд вокзалига, 18:14 да Жиззахга  ва 19:44 да Тошкент Марказий вокзалига кириб келади.

Ушбу ўзгаришдан асосий мақсад, Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантириш, ташриф буюраётган сайёҳлар ҳамда инвесторларга кенг қулайликлар яратиш, қолаверса барча йўловчиларга сифатли транспорт ҳизматларини кўрсатиш, бундан ташқари кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини амалга оширишдир, дейилган хабарда.

Асосий мавзулар