07:19 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Алишер Султанов - Председатель правления НХК Узбекнефтегаз

Алишер Султонов энергетика вазири этиб тайинланди

Международный пресс-клуб
Жамият
Ҳавола олиш
30500

Янги ташкил қилинган энергетика вазирлиги республиканинг ёнилғи-энергетика мажмуасига боғлиқ бўлган барча масалаларни бошқаради.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Алишер Султоновни бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этиб энергетика вазири лавозимига тайинлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Алишер Саидаббосович Султонов, президент фармонига асосан, бош вазирнинг геология, ёнилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди”, - дейилган хабарда.

Шу билан бир вақтда,  президент Султоновни янги ташкил қилинган  энергетика вазирлигига раҳбар этиб тайинлади.

Хабарда айтилишига кўра, энергетика вазирлигига зиммасига республиканинг ёнилғи-энергетика мажмуасига боғлиқ бўлган барча масалалар топширилади. Олдин ушбу соҳани бир неча компаниялар бошқарар эди: "Ўзбекэнерго", "Ўзбекнефтегаз" ва "Ўзбекгидроэнерго".

Алишер Султонов 2017 йилнинг 1 ноябридан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси лавозимига тайинланган эди. 2018 йилнинг сентябрида эса ўз лавозимидан озод қилинган эди.

Асосий мавзулар