10:18 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции

"Ўзбекистон темир йўллари"га янги раҳбар тайинланди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
251 0 0

Хуснутдин Нуруддинович Хасилов 2016 йил 1 апрелидан "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖда бош менеджер ва бош муҳандис лавозимида ишлаб келган.

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг раиси вазифасини бажараувчи этиб Хуснутдин Нуруддинович Хасилов тайинланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали.  

“Ҳукумат қарори билан Хуснутдин Нуруддинович Хасиловга “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси вазифасини бажариш юкланди”, - дейилган хабарда.

2002 йилдан буён “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси лавозимини эгаллаб келган Ачилбай Раматов эса янги ташкил этилаётган Транспорт вазирлигига раҳбар этиб тайинланади. Раматов бир вақтнинг ўзида бош вазир ўринбосари лавозимида ҳам ишлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Хуснутдин Нуриддинович Хасилов Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1999 йилдан буён Ўзбекистон темир йўллари таркибида фаолият юритиб келмоқда.

2016 йил 1 апрелдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда бош менеджер ва бош муҳандис лавозимида ишлаб келган.

Асосий мавзулар