09:23 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Узбекистанцы во время праздника

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»
Жамият
Ҳавола олиш
95 0 0

2019 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқариб Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу ҳақида бугун эълон қилинган президент фармонида айтиб ўтилган.

Шавкат Мирзиёев имзолаган янги фармонда айтилишига кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган.

“Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда”, - дейилган хабарда.

Фармонда айтилишига кўра, етакчи халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ ҳам 2015 йилда “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” номли резолюциясини ишлаб чиққан ва барча давлатларга уни ўтказишни ыатъий тавсия этган.

2019 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқариб Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак. Уни Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар биргаликда ишлаб чиқиши керак.

Асосий мавзулар