03:26 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Рулетка и игровые фишки

Мўйноқда казино очилиши мумкин

© Sputnik / Виталий Аньков
Жамият
Ҳавола олиш
575 0 0

2007 йилдан бери Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган. Бироқ инвесторларнинг таклифи вазирлик ва идоралар томондан кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Бирлашган Араб Амирлигидан келган инвесторлар Мўйноқда казино очиш бўйича лойиҳаларни тақдим этишди.

“Ҳозирги вақтда инвесторлар томонидан Мўйноқда казино қуриш бўйича лойиҳалар тақдим этилган. Бош прокуратура тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бу таклифларни ўрганмоқда”, - деб таъкидлади Бош прокуратура ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи Сурайё Рахмонова Sputnik мухбирига.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Мўйноқ туманини инвестиция, замонавий технология ва инновацион марказга айлаштириш мўлжалланган.

У ерда инновацион мактаб, спорт иншоотлари, даволаш муассасалари, замонавий аэродром, меҳмонхона ва савдо-кўнгил очар мажмуаларини барпо қилиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар