07:18 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан совместно с GroundZero планирует открытие нового коворкинг-центра

Сергелида янги коворкинг-маркази очилади

© Министерство занятости и трудовых отношений РУз
Жамият
Ҳавола олиш
174 0 0

давлат бандлик хизматида рўйхатдан ўтган фуқаролар коворкинг-марказидан имтиёзли равишда фойдаланишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ground Zero билан ҳамкорликда февраль ойи ичида Сергели туманининг 8 мавзеси ҳудудида янги коворкинг-маркази очишни эълон қилди.

Коворкинг-марказида машғулотлар ўтказиш ва қулай ишлаш учунбарча шароитлар мавжуд: қулай мебель, интернет, кичик ошхона ва дам олиш ҳудуди. Ундан ташқари марказда конференц зал ва event-ҳудуд ҳам мавжуд.

У ерда ишсиз фуқаролар учун турли семинар ва тренинглар ўтказилши режалаштирилган. Давлат бандлик хизматларида рўйхатдан ўтган фуқаролар коворикинг марказидан имтиёзли равишла фойдаланишлари мумкин бўлади. 

Бироз олдин  Тошкентнинг Шайхонтаур туманида  жойлашган Меъморчилик-қурилиш институтида ҳам ана шундай коворкинг-марказ очилган эди.

Коворкинг (Co-working) - инглиз тилида "биргаликда ишлаш" маъносини беради. Коворкинг марказлари тадбиркор ёки якка тартибда ишлайдиган мутахассислар учун бутун офисни ойма-ой ижарага олмасдан барча қулайликларга эга бўлган битта иш ўрнини кума-кун ижарага олиш имконини беради.

Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан совместно с GroundZero планирует открытие нового коворкинг-центра
Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан совместно с GroundZero планирует открытие нового коворкинг-центра

Асосий мавзулар