15:31 19 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Человек читающий молитву

Хорижда вафот этган меҳнат мигрантларини ватанга қайтаришда ёрдам кўрсатилади

© Flickr/ Muhammad Rehan
Жамият
Ҳавола олиш
115 0 0

Бундан буён Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги хорижда вафот этган мигрантлар жасадларини ватанга қайтаришда ёрдам кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вафот этган меҳнат мигрантлари жасадларини ватанга қайтаришда ёрдам беради, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошларимиз жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади”, - дейилган хабарда.

Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги манзиллар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2, телефон рақами: +7-903-507-76-67.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй, телефон рақами: +998-71-202-33-55.

Эслатиб ўтамиз, кеча Меҳнат вазирлиги Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида февраль ойининг бошида ҳалок бўлган 2 нафар Ўзбекистон фуқароларини ватанига қайтариш учун барча тайёргарликни кўргани ҳақида хабар берган эдик. 

Асосий мавзулар