02:51 25 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
383 0 0

Учинчи қаватдан тушиб кетган 14 ёшли мактаб ўқувчиси турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.

ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Ўзини расмга олаётган 14 ёшли мактаб ўқувчиси, эҳтиётсизлиги сабаб учинчи қаватдан тушиб кетди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“2019 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушураётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетган” , - дейилган хабарда.

Натижада Ф.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар