11:23 18 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеёв выступает на международной конференции Центральная Азия: одно прошлое и общее будущее, сотрудничество ради устойчивого развития и взаимного процветания в Самарканде

Шавкат Мирзиёев 19 феврал куни халқаро анжуманда нутқ сўзлайди

Пресс-служба президента РУз
Жамият
Ҳавола олиш
342 0 0

Тошкентда 19-20 феврал кунлари бўлиб ўтадиган анжуманда 34 мамлакатдан 100 дан ортиқ вакиллар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Тошкентда 19-20-февраль кунлари Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда ЎзА.

"Анжуманда минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар", - дейилган хабарда. 

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, халқаро анжуман очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қутлов нутқини сўзлаши кутилмоқда.

Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилган бўлиб ундан 34 мамлакатдан 100дан ортиқ вакиллар иштирок этади.

Форумга ҳусусан Афғонистон, АҚШ,Белгия, Буюк Британия, Дания, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон,Исроил, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Кувайт, Озарбайжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Полша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Швеция, Япония таҳлилий марказларнинг 100 дан ортиқ вакиллари таклиф этилган.

Тадбирда шунингдек, Европа Иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, шунингдек, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ҳам иштирок этади.

Асосий мавзулар