Ихтиёр Абдуллаев нима сабабдан ДХХ раиси лавозимидан озод этилгани маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Ихтиёр Абдуллаев 2018 йил январь охирида Рустам Иноятов ўрнига Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинлаганди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Ихтиёр Абдуллаев Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) лавозимидан озод этилди”, - дейилган хабарда.

Ихтиёр Абдуллаев 1966 йилда 22 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган.

1985-1990 йилларда Перм давлат университетида ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

2010 ва 2015 йилда Олий Мажлис иккинчи чақириқ сенат аъзо бўлиб тайинланган. 2015 йил 21 апрелдан 2018 йил 31 январга қадар Ўзбекистон бош прокурор лавозимида бўлган. Ихтиёр Абдуллаев иккинчи даражали адлия давлат маслаҳатчиси.

Абдуллаев 2018 йил январь охирида Рустам Иноятов ўрнига МХХ раиси лавозимига тайинлаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Азизов Абдусалам Абдумавланович Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0