Ўзбекистонда Акфа университети ташкил этилади

© Akfa MedlineМедицинский комплекс Akfa Medline
Медицинский комплекс Akfa Medline - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Акфа университетда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Акфа университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
Тест синовларида жиддий ўзгаришлар: президент қарори лойиҳаси тайёрланди

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Қарор билан ташкил этилган Акфа университетда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда таълим жараёни инглиз тилида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари университет томонидан белгиланади.

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.

Янгиликлар лентаси
0