Россиялик мутахассис ўзбекистонликларнинг узоқ яшаш сирини айтди

Oбуна бўлиш
Статистик маълумотларга кўра, Марказий Осиё республикалари орасида Ўзбекистон аҳолиси энг узоқ умр кўради. 

ТОШКЕН, 17 фев - Sputnik. Ўзбекистонликларнинг бошқа республикаларга қараганда узоқ умр кўришига бир неча сабаблар бўлиши мумкин, дейди Россия Геронтология илмий институти директори Ольга Ткачева.

Бу ерда кўп усимлик маҳслотлар истеъмол қилиши, кўп ҳаракат қилиш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини кам истеъмол қилиши муҳим ўрин тутади. Ундан ташқари шарқий мамлакатларда ёши катта инсонларни ҳурмат қилишади, уларга ёрдам беришади. Албатта бу ҳам умр узайишига ўз ҳиссасини қўшади.   

256 йил умр кўрган хитойлик сири

Маълумки умр узоқ бўлишига генетика фақат 15 % ҳисса қўшади холос. Соғлиқни сақлаш тизимининг улуши эса – 15 %дан 25 %гача. Узоқ умр кўришда энг асосий омил эса – бу турмуш тарзидир. Инсон қандай яшаши, кўп ёки кам ҳаракат қилиши, қандай овқатлар истеъмол қилиши, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли – энг катта ва энг муҳим ўрин тутади.

Шунинг учун бугунги кунда кўп давлатларда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинмоқда. Ўз умри узоқлиги учун аҳолининг ўз жавобгарлик бурчини оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Албатта, ушбу ўринда тиббиёт ва ижтимоий соҳанинг тутган ўрни жуда муҳим. Бу борада инсон ёши қанча катта бўлса ушбу соҳаларнинг тутган ўрни ҳам ҳам шунчалик муҳим бўлишини таъкидлаш лозим, дейди мутахассис.

Российский эксперт объяснила, в чем секрет долголетия жителей Узбекистана
Янгиликлар лентаси
0