15:16 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
293 0 0

Бугунги кунда блокчейн технологияси амалда қўлланилмоқда ва у кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги фаолиятнинг ошкоралигини таъминламоқда”,

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигида “Блокчейн ­- коррупцияга қарши инновацион тизим” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда давлат хизматлари соҳасида блокчейн технологиясини қўллаш  ёрдамида  коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, БМТ Тараққиёт дастурининг “Давлат бошқарувини самарали ривожлантириш ва рақамли трансформацияга кўмаклашиш” лойиҳасининг миллий консультанти Бунёд Ҳошимхўжаев, Ўзбекистонда  2018 йилнинг май ойидан бери бу соҳада амалга оширилган қатор ишлар қилингани ҳақида сўзлади.

Хошимхўжаев айтишига кўра, мактаб аттестатларини қалбакилаштириш, давлат кадастр идораларида товламачиликка йўл қўймаслик ҳамда кўчмас мулк эгаларининг ҳисоб ёзувларига ноқонуний ўзгартиришлар киритишларига имкон қолдирмаслик мақсадида – 2018 йилнинг май ойидан бошлаб, тажриба тариқасида, блокчейн технологиясини қўллаш амалиёти жорий этилган. 

“Бугунги кунда блокчейн технологияси амалда қўлланилмоқда ва у кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги фаолиятнинг ошкоралигини таъминламоқда”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш тизимида блокчейн технологияларнинг афзалликлари ва имкониятларини ўрганиб чиқиб унининг афзалликларини қайд этган.

Шунингдек, суҳбат давомида, давлат хизматларини такомиллаштириш, давлат муассасаларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида - давлат хизматларининг  бошқа соҳаларида ҳам блокчейн тизимини интеграция қилишни давом эттириш лозимлигига эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонда коорупцияга қарши қатор чоралар кўрилмоқда. 2018 йили 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар коррупцияда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган эди.

Асосий мавзулар