23:13 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Сайт Ebay на экране телефона

Интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида Ўзбекистон 20 поғона пастга тушиб кетди

© Sputnik / Natalia Seliverstova/collage
Жамият
Ҳавола олиш
296 0 0

Интернет тезлигини ўлчовчи Speedtest.net рейтинги бўйича Ўзбекистон 129 ва 131 поғоналарни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўтган йилга нисбатан мобил интернет бўйича 18 поғона симли интернет бўйича 23 поғона пастга тушди, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи” нашри Speedtest.net сайтига асосан.

Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди. Унда 2019 йил январь ойи якунлари бўйича бутун дунё бўйича мобил ва симли интернет тезлиги бўйича маълумотлар чоп этилди.

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 137 давлат ичида 129-ўринни эгаллади (8,80 Мбит/с). Бу ўтган йил сўнггидаги кўрсаткичдан 18 поғона пастроқ саналади. Симли интернет тезлиги бўйича мамлакат 177 давлат орасидан 131-поғонада қайд этилди (11,31 Мбит/с). Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон нақ 23-ўрин пастга тушиб кетди.

Қайд этиб ўтиш керак, мазкур компания янги йилдан рейтингга шу пайтгача рўйхатга киритилмаган давлатларни ҳам қўшган. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг позицияларига таъсир кўрсатган.

Умумжаҳон рейтингига назар солсак, симли интернет бўйича дунёда етакчи мамлкатлар Сингапур – 197, Гонконг – 169, Исландия – 159, Монако – 152 Мбит/с. АҚШ – 111 Мбит/с (8 ўрин).

МДҲ мамлакатлари орасида Россия – 47 Мбит/с (46 ўрин), Украина - 41 Мбит/с (51 ўрин), Беларус  - 38 Мбит/с (52 ўрин), Қозоғистон – 31 Мбит/с (61 ўрин), Қирғизистон – 20 Мбит/с (92 ўрин).

Асосий мавзулар