Ўзбекистонда болалар от спорти мактаблари ташкил этилади

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишМеждународный конный турнир
Международный конный турнир  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болалар ва ўсмирлар от спорти мактаблари ипподромлар ва бўш турган давлат объектлари ҳудудида ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Ўзбекистонда от спортини ривожлантириш бўйича президент қарори имзоланди.

Феруз Абдуллаев - Sputnik Ўзбекистон
От спорти федерациясига янги раис тайинланди

Ушбу қарорга асосан  2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида болалар-ўсмирлар от спорти мактабларини (кейинги ўринларда – болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари) босқичма-босқич ташкил этилади.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси қошида юридик шахс мақомига эга Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика марказини (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилади.

Болалар ва ўсмирлар от спорти мактаблари биринчи навбатда ипподромлар ҳудудида ташкил этилади.

Скачки на приз президента РФ - 2017 - Sputnik Ўзбекистон
От спорти ва зотдор отлар етиштириш бўйича президент қарори

Шунингдек, от спорти мактаблари учун бўш турган ер участкалари ва давлат кўчмас мулк объектларидан ҳам фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги йилларда от спортини ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар амлага оширилмоқда. Хусусан, йилқичилик ва от спорти федерацияси ташкил этилган.

Ундан ташқари Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида Қорабайир зотли отларини,  Тошкент вилоятида Ахалтака зотли ва спорт отларини етиштириш ва кўпайтириш мажмуалари ташкил этилган.

Президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0