07:46 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
ГУВД Ташкента выявило более 30 человек, проживающих с паспортами СССР

Тошкент ИИББ 31 киши СССР паспорти билан яшаб юрганини аниқланди

Пресс-служба ГУВД Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
481 0 0

Тошкент ИИББ ходимлари ўтган йилнинг ноябрь ойидан шу кунга қадар шаҳарда 2036 кишининг биометрик паспорти йўқлигини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Тошкент ИИББ ходимлари ўтган йилнинг ноябрь ойидан шу кунга қадар шаҳарда 2036 кишининг  биометрик паспорти йўқлиги, улардан 31 нафари эса СССР паспорти билан юрганини аниқлади.

Бир оиланинг собиқ СССР паспортларини биометрик паспортларга алмаштириб бериш ҳақидаги мурожаати текширув ўтказиш учун сабаб бўлди. ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига тегишли текширув ўтказиш ҳақида кўрсатма берилади.

Хабарда қайд этилишича, 1760 фуқарога, шу жумладан, 14 нафар СССР паспорти билан юрган шахсларга янги паспорт қилиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 1 январ санасидан фуқароларга хорижга чиқишга рухсат берадиган стикер бекор қилиниб, хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинди. Янги ҳужжатни олиш учун фуқаролар яшаш манзили бўйича ИИВ органларига мурожаат этишлари, анкета-аризани тўлдиришлари, фотосурат, паспорт нусхаси ва военкоматдан маълумотнома (ҳарбий хизмат мажбурий бўлган шахслар учун) топширишлари керак бўлади. Давлат божи - энг кам иш ҳақининг 150%ни ташкил қилади. Ҳужжат 10 кун ўтгач тайёр бўлади. Вояга етмаганлар янги паспорт билан 5 йилгача, 16 ёшдан катталар - 10 йил муддатгача чегарани кесиб ўтишлари мумкин.

Асосий мавзулар