22:23 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
627 0 0

Видеороликларнинг ўзи порнографик хусусиятга эга эмас, бироқ улар остида ёзиб қолдирилган изоҳларда педофиллар учун муайян кўрсатмалар мавжуд.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Блогер Мэтт Уотсон педофиллар YouTube-уюшмасини фош этганини маълум қилди. Бу ҳақда ўзининг каналида ҳикоя қилди.

Уотсон  YouTube᾽нинг “бикини”, яъни аёллар ўзларининг ички кийимини намойиш қилувчи мавзусидаги видеороликларни излаш алгоритми қандай қилиб педофиллар учун “мос” видеога олиш келиши мумкинлигини намойиш этди.

Айтиш жоизки, видеороликларнинг ўзи порнографик хусусиятга эга эмас, бироқ улар остида ёзиб қолдирилган изоҳларда педофиллар учун муайян кўрсатмалар мавжуд. У ерда улар осонлик билан ўзларини қизиқтирувчи ахборотни топишлари мумкин.

Блогер сўзларига кўра, у видеохостингга шикоят билан мурожаат этади, аммо сайт маъмурияти унинг шикоятини эътиборсиз қолдиради.

Таъкидланишича, YouTube видеохостинги икки йил олдин ҳам шунга ўхшаш муаммога дуч келган.

Асосий мавзулар