11:06 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
1144 0 0

Совет даврида бир нафар милиция ходими бўлса кифоя эди, одамлар унинг талабини бажарар эди, - дейди эксперт.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ички ишлар Тергов бўлими сафида кўп йиллар хизмат қилган, Москва Полицияси профсиюзи координатори Михаил Пашкин нима сабабдан сўнгги вақтларда Ўзбекистон, Россияда ва МДҲнинг бошқа давлатларида ҳуқуқни сақлаш органлари ходимларига қонун бузаётган фуқаролар томонидан ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Қайд этиш жоизки, сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари фаолиятида катта ўзгаришлар юз берди – ИИВ очиқ фаолият юрита бошлади. Аҳоли  мурожаатлари онлайн қабул қилиниб уларга дарҳол чоралар кўрила бошланди. Афсуски, ушбу ижобий ўзгаришларни барча фуқаролар ҳам тўғри тушунгани йўқ.

Охирги вақтларда республиканинг у ёки бу ҳудудида қонун бузган фуқаролар томонидан ички ишлар ходимларига ҳужум қилингани ёки уларнинг қонуний талабларига бўй сўнмаслик ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда. Энг ачинарлиси, ана шундай воқеалар акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб “лайк” жамламоқда.

Ички ишлар хизмати ветерани Михаила Пашкин айтишига қараганда ушбу каби хавотирли тенденциянинг бир неча сабаблари бўлиши мумкин.

“Биринчидан, бу ИИБ ходимларининг хулқ-атворига боғлиқ бўлиши мумкин. Улар ўзларни нотўғри тутаётган бўлишлари мумкин. Ахир совет даврида бир нафар милиция ходими бўлса кифоя эди. Одамлар унинг талабини бажарар эди, халқ милицияга сўзсиз ишонар эди.

Ҳозир бўлса, ОАВларда коррупция ва вазифасини суистемол қилиш ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлмоқда. Бунинг натижасида, ҳуқуқни сақлаш органлари ходимларига ишонмаслик, ундан сўнг эса – уларга бўйсўнмаслик келиб чиқади”, -  дейди Пашкин.

Иккинчидан эса, эксперт фикрига кўра, ҳуқуқни сақлаш органлари вакилларига ҳужум қилиш - бу ҳукуматга қарши фаолиятнинг бир кўриниши бўлиши мумкин. Шу ўринда, Пашкин Россиянинг Чеченистон ва Доғистон ўлкаларида бўлиб ўтган воқеаларни эсга олди. У ерда 2017-2018 йилларда "Исломий давлат" билан боғлиқ террорчилар бир неча бор полиция ва йўл назорати инспекцияси хизмати ходимларига ҳужум қилган эди.

Пашкин айтишига кўра, бундай шароитда ИИВ вакиллари ва раҳбарияти аҳоли билан тез-тез учрашиб туриши, уларнинг арзларига жавоб бериши керак, ноҳақлик юз берган бўлса - уни ҳал қилиши керак. 

“Ушбу учрашувлар расмиятчилик юзасидан эмас, очиқ ойдин, ОАВда кенга ёритилган ҳолда ўтиши керак. Уларда муаммолар ҳал қилиниши керак”, - деди россиялик эксперт.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев бўлиб ўтган брифинглардан бирида аҳолидан ИИБ ходимлари томонидан қонунбузарлик гувоҳи бўлганда, муаммони тезроқ ҳал қилиш учун, видеони дарҳол Facebookка жойламасдан "102" рақамига қўнғироқ қилишни маслаҳат берган эди.

Пашкин об отношении к правоохранителям: в СССР милиционера всегда слушались

Асосий мавзулар