20:28 20 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Президентская школа, проект

Президент мактабларида дарслар инглиз тилида ўтилади

© Министерство народного образования
Жамият
Ҳавола олиш
125110

Ушбу мактабларга ҳар вилоятда 24 нафар иқтидорли ўқувчилар танлаб олинади.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.

"Президент мактабларининг асосий мақсади - ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, етакчилик кўникмалари ва нотиқлик маҳоратини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш каби кўникмаларни шакллантиришдан иборат", - дейилган хабарда

Президент мактабларида ўқув жараёни инглиз тилида амалга оширилади ва STEAM таълим (Science - табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади.

Мактабнинг 9—11-синфларида - таълим олиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини, айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.

Президент мактабларига қабул 4-синф битирувчилари орасида, мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Президент мактаблари 2019-2020 ўқув йилларида барча вилоятларда ва Қорақалпоғистон республикасида очилади. Мактабининг йиллик қабул квотаси - 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб,  улар иккита синфга бир хил — 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5—10-синфлардан ҳар бир мактаб 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилади.

Ушбу мактаб битирувчиларига, белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўлади, бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, илк бор президент мактаблари ҳақида 2018 йил 18 ноябрида Шавкат Мирзиёевнинг Нукусга бўлган ташрифи давомида эълон қилинган эди.

Президентская школа, проект
Президент мактаби лойиҳаси

 

Асосий мавзулар