11:58 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Ветераны войны танцуют на празднике 9 мая в Ташкенте

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига янги медал ва пул мукофоти совға қилинади

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
44410

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилади.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Мудофаа вазирлиги “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” президент фармон лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилади.

“Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун олинган бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномаларига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек Иккинчи жаҳон уруши йилларида фидокорона меҳнати учун мукофотланган.

Шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланадилар.

Шунингдек, юқорида келтирилган шахсларга 8 миллион сўм миқдорда бир марталик пул мукофотини бериш белгиланган.

Фармон лойиҳасида 2020 йил 1 февралига қадар юбилей медалларини топшириш топшириғи баён этилган.

Асосий мавзулар