Ўзбекистонда “резина” тухум пайдо бўлдими: Ветеринария қўмитаси текширув ўтказди

© Sputnik / Alexandr Kryazhev / Медиабанкка ўтишTrade at a city food pre-Easter fair held on Karl Marx Square in Novosibirsk. (File)
Trade at a city food pre-Easter fair held on Karl Marx Square in Novosibirsk. (File) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ветеринария қўмитаси ходимлари томонидан “Ўрикзор” бозорида текширув ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Ветеринария қўмитаси тегишли ташкилотлар билан биргаликда "Ўрикзор" бозорида текширувдан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, "Халқ билан мулоқот" гуруҳида Тошкентнинг “Ўрикзор” бозоридан сотиб олинган тухум сариғи “резина” бўлиб чиққани тасвирга олинган видео тарқалди.

Куриные яйца на птицефабрике - Sputnik Ўзбекистон
“Резина” тухум можароси: Энди Ўзбекистонда ҳам топилдими? – видео

Бу видео ўзбекистонликлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Sputnik Ўзбекистон мухбири Ўзбекистон Ветеринария қўмитасининг мутасадди вакиллари билан боғланди.

Ветеринария қўмитасида “Ўрикзор” бозорида текширув ўтказилганлиги маълум қилинди.

“22 февраль куни “Ўрикзор савдо комплекси”да Тошкент ветеринария бошқармаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тухум билан савдо қилувчи тадбиркорларнинг 10 дан ортиқ савдо дўконларида сотувчилар иштирокида тухум намуналари олиниб, ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилганда текширилган тухум намуналари истеъмолга яроқли деб топилди ва бошқа тарзда сотувга чиқарилган сунъий тухумлар аниқланмади”, - деб маълум қилди Ветеринария қўмитаси ходими.

Ветеринария назорати ходимининг сўзларига кўра, ҳар бир сотувчи санитария тиббий дафтарчаларга эга бўлиши ҳамда маҳсулотларга бериладиган ветеринария маълумотномалари асосида сотилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

“Барча дехқон бозорлари тухумни текшириш учун "овоскоп" ускунаси билан жиҳозланган”, - деб қўшимча қилди ветеринария назорати ходими.

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишОвоскоп
Ўзбекистонда “резина” тухум пайдо бўлдими: Ветеринария қўмитаси текширув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон
Овоскоп

Ветеринария қўмитасининг вакили берган маълумотига кўра, 2018 йил ва жорий йил январь ойида истеъмол тухумлари Афғонистон, Тожикистон ва Эрон давлатларига экспорт қилинганлиги, Ўзбекистонга эса умуман импорт қилинмаган.

Янгиликлар лентаси
0