ИИВ: интернетда ёлғончилик ҳолатлари авж олмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишАрхивное фото
Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органининг маълум қилишича, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар тарқатиш ҳолатлари ҳаддан зиёд кўпайиб кетган

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бугунги кунда ижтимоий тармоқларда гўёки "аниқ бир шахс" томонидан хабар берилган ҳамда тасдиқланмаган ҳолатларни бўрттириб ёзиш, умумий гаплар билан аниқ фактларга асосланмасдан ёлғон маълумотлар тарқатиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани тўғрисида расмий баёнот эълон қилди.

Тактико-специальные учения по обеспечению безопасности в школах - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik репортажи: ўзбек милицияси идорасидаги ўзгаришлар

Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизмати далил тариқасида интернет тармоқларида "Ички ишлар ходими дардини тўкиб сочди" сарлавҳаси билан тарқатилган мақолани мисол қилтирган. Мақолада жиноятчиликни яшириш оммалашгани ҳақида сўз юритилган.

"Бу фикр мутлақо нотўғри, чунки айни вақтда ички ишлар органлари навбатчилик қисмларига ўрнатилган телефонлар компьютерга махсус дастур орқали уланган ва ҳар бир берилган хабар автоматик тарзда рўйхатга қўйилади. Шунинг учун жиноятни яширишнинг умуман имкони йўқ", - дейилади расмий муносабатда.

Мақолада келтирилган  "жиноятни фош этиш учун ходимларда тажриба, замонавий техникалар, хизмат автотранспорт воситалари етишмаслиги" ҳақидаги гапларни ҳам ИИВ инкор этиб, аслида тажрибали ходимлар ички ишлар органларида жуда кўп, жиноятларни фош этишда уларнинг амалий меҳнат фаолияти катта роль ўйнаётганини таъкидлаб ўтган.

"Бугунги кунда хорижий ва қўшни давлатлар ички ишлар тизимлари ходимлари билан тажриба алмашиш юзасидан самарали муҳим учрашувлар, семинарлар ўтказилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда. Сўнгги йилларда тизимга республика раҳбарияти томонидан катта эътибор берилиб, ходимлар учун замонавий бинолар қурилди ва фойдаланишга топширилди. Тезкорликни ошириш мақсадида, ташқи хизматлар жаҳон стандартларига жавоб берадиган алоқа воситалари, гумонланувчининг шахсни аниқлаш имкониятини берувчи мобиль қурилмалар билан таъминланди. Ҳамманинг хабари бор, Давлат раҳбарининг ташаббуслари билан республикада хизмат олиб бораётган барча профилактика инспекторлари имтиёзли кредит асосида автомашиналарга эга бўлдилар, ўз хизмат ҳудудларида уларга хизмат уйлари ажратилди. Бошқа йўналишларда хизмат олиб бораётган ходимлар ҳам янги хизмат автомашиналари билан босқичма-босқич таъминланмоқда", - дейилади ИИВ баёнотида.     

Сотрудник правоохранительных органов на фоне мечети - Sputnik Ўзбекистон
"Суперполиция": ўзбек милицияси қулай ва кўркам формага ўтиши кутилмоқда

Ҳуқуқ-тартибот органи шу ўринда Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан жиноятни ҳисобдан яшириш ҳолатларини аниқлаш ва айбдорларга нисбатан кескин кураш олиб борилаётганини маълум қилган. Таъкидланишича, амалга оширилган ишлар натижасида 2018 йилда Андижон вилояти бўйича жиноятни ҳисобдан яширган 3 нафар ходим аниқланиб, жиноий иш қўзғатилган. Улардан бирига нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланган ва қолган 2 нафарига нисбатан тўпланган ҳужжатлар судда кўриб чиқилмоқда.

"Келгусида ҳам жиноятни ҳисобдан яширган ходимларни аниқлаш ва уларга нисбатан кескин чоралар кўриш ишлари тизимли давом эттирилади", - дея ваъда қилади Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги.

Янгиликлар лентаси
0