20:46 05 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Уборка зерновых

30 йиллардаги очлик барча миллатлар учун бир хил бўлган - Россия ТИВ

© Sputnik / Тарас Литвиненко
Жамият
Ҳавола олиш
442 0 0

СССР ҳудудида 30 йилларида содир бўлган очликдан 8 миллиондан ортиқ киши вафот этган.

ТОШКЕНТ, 24 фев – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги 1932-1933 йилларда собиқ СССР ҳудудида содир бўлган оммавий очлик ҳақида расмий хабар тарқатди.

“30 йиллардаги очлик – бутун СССР ҳудудида, оммавий равишда содир бўлган. Фақат алоҳида ҳудудлар ёки аҳоли гуруҳлари учун эмас. У қаттиқ қурғоқчилик ва ҳукуматнинг нотўғри қарорлари оқибатида келиб чиққан. Ундан барча республикалар ва миллатлар зарар кўрган”, - дейилган хабарда.

Россия ТИВи хабарида айтилишига кўра, сўнгги вақтларда Марказий Осиё ахборот ҳудудида 30 йиллардаги очгарчиликни янгича таҳлил қилишга қаратилган уринишлар бўлмоқда. Қандайдир кучлар ушбу мусибатни “маҳаллий миллатларни  йўқ қилишга қаратилган геноцид” сифатида талқин қилишга уринмоқда.

"Бу Марказий Осиёнинг қардош халқларида Россияга қарши кайфиятлар уйғотишга қаратилган фитнадан бошқа нарса эмас", - дейилган Россия ташқи ишлар вазирлиги хабарида. Шунингдек, вазирлик келажкда мутахассислар ёрдамида архив материалларини ўрганиб тарихий фактларни батафсил эълон қилишни ваъда берган. 

РИА Новости хабарига кўра, ўтган асрнинг 30 йилларида содир бўлган очликдан СССР ҳудудида 8 миллиондан ортиқ киши вафот этган. Ундан Украина ҳудудида - 4 миллионга яқин, Россияда  - 2,5 млн, Қозоғистонда – 2 млн киши. 

Асосий мавзулар