Ўзбекистон пойтахтини Жиззахга кўчириш таклифи юзасидан ўтказилган сўров натижалари

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёзувчи Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззахга кўчириш ҳақида таклиф билдирганди.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззахга кўчириш ҳақида таклиф юзасидан Sputnik Ўзбекистон агентлиги сўров ўтказди.

Разработана Концепция бренда Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах вилояти ўз брендига эга бўлди – фото

Сўровда 649 киши иштирок этди. Натижаларга кўра, 50 фоиздан ортиқ киши мамлакат пойтахтини Жиззах шаҳрига кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деган бандга овоз берган. Кўпчилик ўзбекистонликлар бу ташаббусни бюджет маблағини бекорга сарфлаш дея баҳолашган.

Бироқ 13 фоиз кишилар пойтахтни республиканинг жўғрофик марказида ташкил қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашган.

Сўровда қатнашганларининг 17 фоизидан кўпи Самарқандга пойтахт мақомини қайтаришга овоз беришган. Айнан Самарқанд шаҳри XIV асрда Амир Темир давлатининг пойтахти, 1925-1930 йилларда эса  Ўзбекистон ССРнинг пойтахти бўлган.

Сўровда қатнашганларнинг 10 фоизига яқин қисми Ўзбекистон пойтахтини янги жойда ташкил қилишга овоз беришган.

Шунингдек, 9 фоиздан ортиқ киши “ҳукумат бунга бормайди” деган бандга овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёзувчи Мамадали Маҳмудов  Ўзбекистон иқтисодий қудрат чўққисига чиққанда, пойтахтни Жиззах вилоятига кўчириш таклиф қилганди.

Янгиликлар лентаси
0