Россияда аҳоли ўртасида жинсий ҳаёт неча ёшдан бошланиши айтилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишУчастники экстремальной гонки "Крутые парни-2017" в Краснодарском крае
Участники экстремальной гонки Крутые парни-2017 в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Cоғлиқни сақлаш вазирлиги жинсий ҳаёт бошланиш ўртача ёшини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Кўпчилик россияликлар жинсий ҳаётни 16-17 ёшда бошлайди. Бу ўз навбатида фарзанд кўришга таъсир қилади: турмуш қуриш вақтигача анча кўп муддат ўтиб, айримлар эса жинсий йўл билан ўтадиган кўп касалликларни “тўплаш”га улгуришади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги репродуктив саломатлик бўйича бош штатдан ташқари мутахассиси Олег Аполихин маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Женщина обнимает ноги. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўттиз икки йил жинсий қулликда бўлган аргентиналик аёл қутқарилди

Совет Федерациясида эркаклар саломатлигини сақлаш масалаларига бағишланган давра суҳбатида Аполихин чиқиш қилди.

Унинг сўзларига кўра, соғлом фарзанд туғиш аҳолининг репродуктив саломалигига боғлиқ. Ҳозирги вақтда туғишга тайёргарлик кўраётган аёллар 77,4 фоизида патологиялар мавжуд.

“Ҳамкасбларимиз билан таҳлил қилганимизда, бугунги кунда қизлар жинсий ҳаётининг бошланиши ўртача 16-17 ёшни ташкил қилиши маълум бўлди <...>, йигитлар 16-17 ёшда, кўпчилик ундан ҳам олдин”, - деди эксперт.

Аполихин фикрига кўра, аёллар турмушга чиқиши ўртача 24-26 ёшни, эркаклар эса 26-29 ёшни ташкил этади.  

“Бу ёш, соғлом ва ижтимоий фаол одамлар, оила қуриш мақсадисиз ҳаёт кечиради, шунинг учун репродуктив вақтига келиб хламидии, микоплазма, уреаплазма, гарднерелла сингари бактериялар пайдо бўлади. Биз бу оқибатлар билан кураш олиб боришга мажбур бўламиз”, - деб таъкидлади Аполихин.

Сенаторлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига турмуш қураётган ёшларга сертификатлар жорий қилишни таклиф қилди. Бу сертификатлар билан улар репродуктив саломатликни аниқлаш бўйича тиббий кўрикдан ўтиши мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0