Тожикистон ва Ўзбекистон орасида яна бир назорат-ўтказув пункти очилди

© © Sputnik / Амир ИсаевТаксисты на границе между Узбекистаном и Таджикистаном, архивное фото
Таксисты на границе между Узбекистаном и Таджикистаном, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги ишлаётган чегара пунктлари сони 17 тага етди. .

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Кеча 2 март куни Тожикистон ва Ўзбекистон орасида Ҳисор ва Боботоғ аҳоли пунктлари орасида жойлашган яна бир чегара ўтказув пункти очилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Чегара қўшинлари қўмондони Руслан Мирзаев ҳамда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони Раджабали Рахмонали иштирок этди.

Открытие дороги в Коканде - Sputnik Ўзбекистон
Қўқонда Тожикистонга олиб борувчи йўл очилди

Очилиш маросимида назорат-ўтказув пунктида иккала томондан ҳам кўп сони фуқаролар жамланишди. Ўзбекистон ва Тожикистонликлар ўз давлат байроқлари ва гуллар билан келиб бир-юирларини табриклашди. Тадбир доирасида байрам концерти ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу назорат пункти аслида совет иттифоқи даврида қурилган эди. Ҳозир эса у қайта таъмирланиб, янги замонавий техника ва чегара қўшинлари хизмат олиб бориши учун керакли қулайликлар билан жиҳозланди, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 17та чегара ўтказув пунктлари хизмат қўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0