12:49 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев наградил Алишера Бурхановича Усманова орденом Эл-юрт хурмати.

Шавкат Мирзиёев нима сабабдан Алишер Усмонов билан фахрланишини айтди

© Фото: пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
731 0 0

Ўзбекистонлик миллиардер Наманган вилояти учун улкан маблағ етказиб берди.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига бўлган ташрифи вақтида Алишер Усмоновнинг Наманган вилояти ривожланишига қўшган ҳиссаси ҳақида айтиб берди.

Хусусан, президент ўзбекистонлик миллиардер “Обод қишлоқ” лойиҳаси учун 50 миллион доллар нақд пул берганини ва бундай ватандошлар  билан фахрланишини айтди, Ўзбекистон 24 телеканали хабарига асосан.  

“Агар рухсат берсангиз, ўртоқ президент, мен  50 миллион долларни “Обод қишлоқ” лойиҳаси бўйича Наманган  вилояти учун берсам. Сиз шуни қандай қабул қиласиз”, - деб Алишер Усмоновнинг сўзларини келтирди президент.

Шавкат Мирзиёев ушбу пулларни ҳар бир районга 20-25 миллиард сўмдан тарқатиш режалаштирилаётганини ва ушбу пуллар фақат ваъда бўлмай, аллақачон нақд кўринишда Тошкентга етиб келганини ҳам хабар қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Алишер Усмонов Наманганда замонавий бизнес марказ ва бизнес мактаб очишни режалаштираётганини хабар қилди.

Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган Россиялик миллиардер Алишер Усмонов 1953 йилда Наманган вилоятида Чуст туманида туғилган. USM Holdings, "Метоллоинвест" ва "Мегафон" компаниялари акциядори бир неча бор Россиянинг энг бой фуқаролари рўйхатидан ўрин олган.

Асосий мавзулар