14:59 25 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Капельница

Россия Соғлиқни сақлаш вазири самолётда тоби қочган ўзбекистонлик аёлга ёрдам кўрсатди

© Sputnik / Алексей Куденко
Жамият
Ҳавола олиш
229 0 0

Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова 6-7 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий кардиология тиббий маркази ва Ўзбекистоннинг қатор тиббий муассасалари фаолияти билан танишиб чиқади.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова Москва-Тошкент рейси йўналиши бўйича учиб келаётган самолётда тоби қочган ўзбекистонлик аёлга тиббий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, самолёт учгандан сўнг бир соат ўтиб, самолёт командири овоз кучайтиргич орқали бортда шифокор бор-йўқлигини сўрайди. Вазир дарҳол ёрдам шошилади ва Ўзбекистон фуқаросига тиббий ёрдам кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова 6-7 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Музокаралар давомида Тошкентда кўптармоқли замонавий тиббий марказни қуриш ҳамда РФ тиббий олийгоҳларидан бирининг филиалини очиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Скворцова академик В.Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия тиббий маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий кардиология тиббий маркази ва Ўзбекистоннинг қатор тиббий муассасалари фаолияти билан танишиб чиқади.

Асосий мавзулар