20:29 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
В Болгарию прибыла первая официальная группа трудовых мигрантов из Узбекистана

ХВЖ: Ишсизликка қарши кураш – Ўзбекистон учун энг асосий вазифа

© Новости Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
254 0 0

Ўзбекистон ҳукумати миграция - меҳнат бозорида мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг бир услуби эканини тан олди, дейди ХВЖ.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Янги иш ўринлари яратиш – Ўзбекистон учун биринчи ўриндаги вазифа ҳисобланади, дейилган Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботида.

ХВЖ мутахасисслари 19 февралдан 5 мартга қадар Ўзбекистонда олиб борган изланишлари давомида республика меҳнат бозорида талаб ва таклиф орасида мавжуд бўлган номутаносиблик ҳамда малакали мутаҳассисларнинг етишмаслигини аниқлашган.

Ўзбекистон расмий ҳукумати фуқароларнинг хорижда меҳнат қилиши - мавжуд бўлган қийинчиликларни енгиб ўтишнинг бир услуби эканини тан олган ва ушбу йўналишда меҳнат мигрантларига ёрдам бермоқда, дейилган ҳисоботда. Хусусан, Хорижйи меҳнат миграцияси агентлиги ташкил қилинган ва хусусий агентликларга ҳам ушбу соҳада ишлашига рухсат берилган.

2019 йилги давлат бюджетида меҳнат бозоридаги лойиҳа ва дастурларни қўллаб-қувватлашни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳажми кескин оширилди. Ушбу пуллар ўқитиш, жамоатчилик ишлари ва маошларни субсидия  қилишга йўналтирилади.

"Ўзбекистон айни дамда бошланган ислоҳотларни охирига етказиш ҳамда эскирган меҳнат кондексини ва бандлик ҳақидаги қонунларни янгилаши мақсадга мувофиқ бўлар эди", - деб ҳисоблайди Жамғарма мутахассислари.

Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистондан ташқарида меҳнат қилаётган мигрантлар сони 2,6 миллион кишини ташкил қилади. Бу меҳнатга лаёқатли бўлган аҳолининг 20 %ни ташкил қилади. Россия ИИВ хабарига кўра Россияда 1 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ишлайди.

Асосий мавзулар