Ўзбекистон ҳаво йўллари 7 март жадвалига ўзгариш киритди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента
Пассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳаво йўллари Франкфурт, Милан ва Бишкекка учувчи парвозлар вақтини ўзгартирди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik.  Ўзбекистон ҳаво йўллари “кутилмаган вазият туфайли” 7 март жадвалига ўзгариш киритганини хабар қилди.

Ўзгаришлар Тошкентдан Франкфурт, Милан ва Бишкекка учувчи парвозларга таалуқли бўлади. Хусусан, ушбу парвозлар  учиш ва қўниш вақтлари ўзгартирилди:

HY-231 Тошкент - Франкфурт парвози соат 09:30 га кўчирилади, манзилига етиш вақти 12:00.

HY-255 Тошкент - Милан ҳам 09:30 да учиб, Миланга – 12:30 да етиб келади.

HY-777 Тошкент - Бишкек парвозининг учиш ва қўниш вақтлари 10:20 – 12:30га ўзгартирилди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ушбу ноқулайликлар учун йўловчилардан кечирим сўрайди ва қўшимча маълумот учун авиакомпания билан боғланишни сўрайди.

Янгиликлар лентаси
0