10:07 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Гульнара Каримова

АҚШ Гулнора Каримовани катта миқдорда пора олишда айбламоқда

© Sputnik / Валерий Левитин
Жамият
Ҳавола олиш
528 0 0

Гулнора Каримова дунёнинг учта йирик телекоммуникацион компанияларидан 1 миллиардга долларга яқин пора олиб, уни АҚШ молия тизими орқали ювишда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Нью Йорк шаҳрининг жанубий округи суди Гулнора Каримовага қарши жиноий иш қўзғади. Бу ҳақида АҚШ Адлия вазирлиги расмий сайтида хабар қилинган.

Ўзбекистон Биринчи президентининг қизи ва МТС шўъба корхонасининг собиқ директори Бехзод Ахметов 865 миллион доллар пора олишда ва ноқонуний даромадларни АҚШ молия тизими орқали “ювиш”да айбланмоқда.

Бош прокурор ёрдамчиси Брайн Бенчковскийнинг сўзларига кўра, 2004 - 2012 йиллар орасида Гулнора Каримова ўз лавозимидан фойдаланган ҳолда дунёнинг учта йирик телекоммуникацион компанияларидан умумий қиймати 865 миллион долларлик пора олган ва ушбу даромадларни АҚШ ва яна бир неча мамлакатлар молия тизими орқали “ювиб” ўзлаштирган. Айбловда МТСдан ташқари VimpelCom Limited (Билайн) ва Telia Company AB номлари ҳам келтирилган.

Россиянинг МТС оператори АҚШ Адлия вазирлиги ва АҚШ қимматли қоғозлар комиссияси билан шартнома тузган ҳолда жами 850 миллион доллар жарима тўлашга рози бўлди, дейилган хабарда.

Шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги ушбу жиноий ишни фош қилишда Австрия, Бельгия, Кипр, Франция, Ирландия, Мэн ороли, Латвия, Люксембург, Норвегия, Нидерланд, Швейцария, Швеция ҳамда Британия Қироллигини ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан кўрсатилган ёрдамини юқори баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова Ўзбекистон суд органлари томонидан бир қатор молиявий жиноятларда айбланиб 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. Ўзбекистон прокуратураси томонидан аниқланган зарар 2 миллиард доллар миқдорида белгиланиб, Каримованинг 12 мамлакатдаги 1,5 млрд долларлик активларини ҳибсга олиш талаб қилинган эди.

Асосий мавзулар