20:08 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Посадка молодых саженцев от компании ITE Uzbekistan  и  Госкомприроды

“Яшил ташаббус” - Тошкентда 9 мартдан эко-фестиваль бошланади

Информационная служба Госкомприроды
Жамият
Ҳавола олиш
213 0 0

Март ойининг охирига қадар давом этадиган ушбу экологик фестивал доирасида 409 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилади.

ТОШКЕНТ, 8 мар – Sputnik. Эртадан бошлаб ҳар бир киши пойтахтни яшиллаштириш акциясида иштирок этиши мумкин, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.  

“9 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган “Яшил ташаббус” акция-фестивали бошланади ва у ой охирига қадар давом этади”, - дейилган ҳокимият хабарида.

Ушбу экологик фестивал доирасида 409 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилади, ундан ҳар бир киши иштирок этиши мумкин, дейилган хабарда.

Иштирокчилар ҳар бир туманда махсус пунктларга мурожаат қилиб у ердан дарахт кўчатлари олишлари белгиланган бўш ҳудудларга ёки ўз ҳовлиларига ўтқазишлари мумкин.

Фестивалда шунингдек 2 мингга яқин кўнгиллилар,  маҳаллалар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам иштирок этади.

9,10, ва 16,17 мар кунлари фестивал доирасида мастер-класслар ва бошқа мавзули тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Тадбирнинг асосий мақсади – Тошкент экологиясини яхшилашга ҳисса қўшишдир, дейилган ҳокимият хабарида.

Асосий мавзулар