15:04 25 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
В Нукусе началось строительство первой президентской школы

Нукус шаҳрида илк президент мактабини қуриш ишлари бошланди

Пресс-служба Министерства народного образования РУ
Жамият
Ҳавола олиш
220 0 0

Президент мактабларидаги ўқув жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга оширилади ва “STEAM - таълим” (Science - табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. 2019 йилнинг 7 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида президент мактабининг қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.

Тантанада Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов, Бош прокурори Отабек Муродов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязов, Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Джураев, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Президент мактабларида дарслар инглиз тилида ўтилади

Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязов ва “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари Шарап Уснатдинов президент мактабининг пойдеворига капсула қўйиб, мактаб қурилиш ишларини бошлаб бердилар. Янги мактаб Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети олдидаги ҳудудда қурилади.

Президентская школа проект
Президентская школа проект

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида прeзидeнт Шавкат Мирзиёeв “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, прeзидeнт мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.

Ушбу мактабларга қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5-10-синфларининг ҳар бир мактаб 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилади.

Асосий мавзулар