Тошкентдаги мактабда кийим алмаштириш хоналарида кузатув камералари ўрнатилгани аниқланди

© Sputnik / Михаил Фомичев / Медиабанкка ўтишТактико-специальные учения по обеспечению безопасности в школах
Тактико-специальные учения по обеспечению безопасности в школах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залининг ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарида кузатув камералари ўрнатилгани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари ўрнатилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Драка - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах вилоятида вафот этган 6-синф ўқувчиси бўйича ХТВ ахбороти

Хабарда қайд этилишича, халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати 2019 йилнинг 7 март куни мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиши натижасида 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залининг ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарида кузатув камералари ўрнатилгани аниқланди.

Текширув натижасига кўра, кийим алмаштириш хоналаридаги камералар демонтаж этилди ва бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида барча мактаб раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, авалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0