Жамшид Кенжаев иши юзасидан суд ҳукми ўқилди

© UznewsСуд вынес приговор по делу Жамшида Кенжаева
Суд вынес приговор по делу Жамшида Кенжаева  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жамшид Кенжаев ўлимида асосий айбдор деб топилган Шодали Қиличовга 18 йил қамоқ жазоси берилди.

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича суди собиқ яккакурашчи Жамшид Кенжаев иши юзасидан ҳукм чиқарди. Бу ҳақида Uznews хабар қилмоқда.

В Ташкенте началось первое слушание по делу об убийстве спортсмена Джамшида Кенжаева в ночном клубе Aurum 898 - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "Aurum 898" клуби қўриқчилари устидан суд бошланди

Ушбу жиноятда асосий айбдор деб топилган, олдин одам ўлдиргани учун судланган рецидивист Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмибўйича айбдор деб топилди ва 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтади.

Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган), Алижон Ҳамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) ва Жаҳонгир Ёрқулов(1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган), муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони манзил-колонияда ўташ белгиланди. 

Суд жараёнида халқ маслаҳатчилари А. Нишанова ва М. Мирагзамова ҳамда судья Сарвар Каримовлар иштирок этишди.

Ночной клуб Aurum 898 - Sputnik Ўзбекистон
Aurum клубининг 2 нафар қўриқчиси муқаддам судлангани маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, ушбу иш юзасидан China Town ресторани ходимлари ҳам кўрсатма беришган эди. Тергов жараёнида аниқланишига қадар Жамшид Кенжаев ўз ўроқлари билан ушбу ресторанда бўлишган ва спиртли ичимликлар ичишгани маълум.

Шундан сўнг Кенжаев Aurum 898 клубига келади. У ерга кирмоқчи бўлганда эшин олдида турган қўриқчилар Жамшидга пичоқни ташлаб  кириш кераклигини айтишади. Жамшид бунга рози бўлмайди. Шундан сўнг спортчи ва қўриқчилар орасида жанжал келиб чиқади.Жанжал давомида қўриқчилардан бири Жамшидга бир неча бор пичоқ уради.  Ярим соатдан кейин етиб келган тез ёрдам машинаси ва шифокорлар спортчининг ҳаётини сақлаб қола олмайди.

Янгиликлар лентаси
0