Бугун Тошкентда тўртта кўчада ҳаракат вақтинча чекланади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишБелорусско-украинская граница
Белорусско-украинская граница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентда Бешёғоч, Олмазор, И.Каримов ва Қоратош кўчаларида, йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан, ҳаракат вақтинча чекланади.

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрида йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти.  

Ҳаракат, хусусан, қуйидаги кўчаларда соат 11:00 дан  18:00 гача чекланади:

  • Бешёғоч кўчасининг Фуркат кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми 
  • Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми
  • И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми
  • Қоратош кўчасининг Бунёдкор кўчасидан 1-шаҳар шифохонасигача бўлган қисми

“Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” ДМ шаҳримиз аҳолисидан бу ноқулайлик учун узр сўрайди ва ҳаракатланиш чекланадиган кўчалар рўйхатини маълум қилади", - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0