ССВ Ўзбекистонда менингит авж олгани ҳақидаги хабарларни рад этди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой медицинской помощи.
Автомобиль скорой медицинской помощи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги кенг тарқалганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Ушбу ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жойлардаги вазият юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда менингит эпидемияси авж олгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабатини билдирди, деб хабар қилмрқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения - Sputnik Ўзбекистон
Баситханова шифокор сири, аборт масаласи ва "пробиркадан" олинадиган болалар ҳақида

Сал олдин ижтимоий тармоқларда 21 ёшли фуқаро менингит хасталигидан вафот этгани ҳақида хабар тарқалган эди. Сабаби эса тиббий ёрдамга кеч мурожаат этганлиги билан боғлиқ.

"Бу касаллик мавсумий бўлиб, республикада учраб туради ва ҳар йили 5 тадан 10 тагача қайд этилиши мумкин. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳаммаси бўлиб, 17 нафар фуқаро ушбу касалликда гумон қилинган. Уларнинг 6 нафарида лаборатория текшируви орқали касаллик тасдиқланган. Айни пайтда ўткир респиратор касалликлар яъни, фарингит, назофарингит каби хасталикларга чалинган фуқаролар орасида касалликни эрта аниқлаш бўйича тиббиёт ходимларининг хушёрлиги оширилган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар туфайли ушбу ҳолат  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Энг муҳими, менингит аҳоли ўртасида кенг тарқалмаган, эпидемик вазият барқарор", - дейилади вазирлик хабарида.

Аслида ушбу хасталикнинг эрта баҳор мавсумида учраб туриши табиий жараён бўлиб, шу кунларда аксарият Европа ва Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатларда бир неча юзлаб одамларда ушбу касаллик қайд этилмоқда.

7-миллиардный житель Земли родился в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон болалари орасида қандай касалликлар кўп учрайди?

"Маълумки, кўпгина касалликлар қиш фасли тугаб, баҳор мавсуми кириб келиши билан авж олади. Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликларнинг мавсумий кўтарилиш даври эканлигини ҳисобга олган ҳолда, аҳолидан ўз соғлиғига эътиборли бўлишларини, менингит ва шу каби касалликлар белгилари, яъни, тана ҳароратининг кўтарилиши, кучли бош оғриғи, қайт қилиш, томоқда ачишиш сингари клиник белгилар кузатилган ҳолатларда дарҳол тиббиёт ходимларига мурожаат этишларини сўраб қолади", – дейди вазирлик бош эпидемиологи, Республика эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори Нурмат Атабеков.

Шу ўринда у менингит хавфли касаллик эмаслигини қўшимча қилади. Агар у илк босқичларда аниқланса, ушбу хасталикдан осон фориғ бўлинади. Шунинг учун аҳолининг бундан хавотирга тушишига хожат йўқ.

Менингит хасталиги кузатилганда, биринчи навбатда, қандай чораларни кўриши керак?

Менингитнинг клиник белгилари кузатилганда, аввало, тезкорлик билан шифокорга мурожаат қилиши зарур. Асло ўзича даволанишга ҳаракат қилмаслиги, ўтиб кетар дея бефарқ бўлмаслиги лозим, дейди Соғлиқни сақлаш бош инфекционисти, Республика вирусология илмий-текшириш инситутити директори Эркин Мусабоев.

Дети в медицинских масках - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда болаларда аллергик касалликларни аниқлаш учун умумдавлат акцияси ўтказилади

Шифокор профилактика мақсадида тавсия этган антибактериал дори воситаларини белгиланган миқдорда ва ўз вақтида истеъмол қилишга қатъий риоя этиши талаб қилинади.

Имкон қадар стационар шароитда даволаниш тавсия этилади. Ёки бўлмаса, беморни шифокор тавсияси билан алоҳида хонага ўтказиш, ишга, мактабга, умуман олганда, жамоат жойларига бормаслиги, жамоат транспортидан фойдаланмаслиги керак. Бу чоралар касалликнинг соғлом одамга юқушининг олдини олишда жуда муҳим. Чунки, менингит бир одамдан бошқа одам юққани сари кучайиб боради. Шу боис имкон қадар юқуш эҳтимоли бўлган ҳар бир ҳолатнинг олдини олишга ҳаракат қилишимиз талаб этилади. Яна бир муҳим жиҳат, яшаш жойларнинг ҳавосини мунтазам алмаштириш, хонани тез-тез артиб-тозалаш минингит касаллигининг олдини олишда жуда муҳим ўрин тутади.

Янгиликлар лентаси
0