Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлари учун тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Германии
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Германии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
StrategEast Westernization Award мукофоти ҳар йили Собиқ иттифоқ давлатларини модернизация қилиш ҳамда минтақа мамлакатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун топширилади.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлари учун АҚШнинг StrategEast маркази томонидан тақдирланди.

Ўзбекистон раҳбари  ушбу ташкилотнинг StrategEast Westernization Award — 2018 мукофотига мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш, инвестиция иқлимини яхшилаш, қонун устуворлиги ва хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш соҳасидаги хизматлари учун сазовор деб топилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг чегараолди муаммоларига ечим топиш ҳамда қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида таъкидланган.

StrategEast Westernization Award мукофоти ҳар йили Собиқ иттифоқ давлатларини модернизация қилиш ҳамда минтақа мамлакатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун топширилади.

StrategEast маркази Вашингтон шаҳрида жойлашган бўлиб, мазкур нотижорат ташкилотининг фаолияти Собиқ иттифоқ давлатларини уларнинг Ғарб сиёсий ва ишбилармон доиралар билан алоқаларни йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида тадқиқ этишга йўналтирилган.

Янгиликлар лентаси
0