02:32 24 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Airbus поставил первый A320neo для Узбекистон хаво йуллари

Янги Airbus A320neo самолёти илк парвозини амалга оширади

Узбекистон хаво йуллари
Жамият
Ҳавола олиш
189 0 0

Илк рейс Тошкент-Боку-Тошкент йўналиши бўйича пойтахт халқаро аэропортидан учиб кетади.

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Бугун, 14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” янги Airbus A320neo самолётида парвозларни амалга оширишни бошлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Илк рейс Тошкент—Боку—Тошкент йўналиши бўйича пойтахт халқаро аэропортидан учиб кетади.

Янги самолётнинг илк йўловчилари салонда яратилган шароитлар — замонавий дизайн, алоҳида экранга эга қулай ва кенг ўриндиқлар, алоқа ва Wi-fi тизимидан фойдаланиш имкониятларига муносиб баҳо беришлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг” биринчи Airbus A320neo самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортига келиб қўнгани ҳақида хабар қилган эдик.

“Airbus A320neo – 150 йўловчи ўриндиқларига эга, янги  LEAP-1A двигателлари туфайли ушбу самолёт олдингиларига нисбатан 20 % га камроқ ёнилғи сарфлайди. Янги самолётнинг учиш узоқлиги 5000 кмни ташкил қилади. Шу туфайли у бутун Марказий Осиё ҳудудида хизмат кўрсатиши мумкин.

Асосий мавзулар