08:07 23 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Жители поселка Гилан

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти – тадқиқот

© Госкомтуризма Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
1258 0 0

Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ўзбекистон учун бу 57 ёшни ташкил этди.

Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, кексайишнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилади, аммо Ўзбекистонда бу ёш анча олдинроқ келади. Шундай қилиб, республика мамлакатларнинг умумий рейтингида 183-ўринни эгаллади.

Россияда ҳам қариш жараёни олдинроқ бошланади — 59 ёшда, яъни президент томонидан тайинланган пенсия ёшидан бир йил олдин келади.

Олимлар томонидан ўрганилган давр 27 йилни ташкил қилган —1990- йилдан 2017 йилгача.

Бундан ташқари, олимлар кексайишнинг энг кечи 76,1 ёшда Япония ва Швейцария аҳолиси орасида, шунингдек, Франция ва Сингапурда — 76 ёшда эканлигини аниқлашган.

Шунингдек, хаммадан эрта - Папуа-Янги Гвинея (45,6), Маршалл ороллари (51) ва Афғонистон (51,6) аҳолисида кексайиш аломатлари пайдо бўлиши аниқланган.

Асосий мавзулар