Солиқ қўмитаси раиси номига сохта аккаунт Лондонда очилгани маълум бўлди

© AFP 2023 / Fabrice CoffriniБританский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне
Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Facebookда Бехзод Мусаев номига сохта аккаунтларни очишда Лондонда қайд этилган телефон рақамлари кўрсатилгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 мар – Sputnik. Давлат Солиқ қўмитаси Facebookдан қўмита раиси номидан очилган сохта аккаунтни ёпишни сўради, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати

Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси раиси Бехзод Мусаев номидан Facebookда очилган сохта аккаунтларни ўрганиш давомида, уни қайд этишда Буюк Британия пойтахти – Лондонда жойлашган телефон рақамлари кўрсатилгани маълум бўлди. Ушбу вазият туфайли, ДСҚ раҳбарияти Facebookка мурожаат қилиб, уларнинг шаънига доғ тушираётган сохта аккаунтларни ёпишни сўради, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, биро олдин ижтимоий тармоқда ДСҚ раиси номидан очилган сохта аккаунт ҳақида хабар берган эдик. Солиқ қўмитаси Facebookда Бехзод Мусаев номидан қолдирилган барча изоҳларни инкор этиб, раиснинг ушбу ижтимоий тармоқда аккаунти йўқлигини хабар қилган эди. 

Янгиликлар лентаси
0