Ўзбекистонда яна бир янги агентлик ташкил этилди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСбор фруктов
Сбор фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик берилади.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар қилинди.

Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “ Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Сбор овощей в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Фермерларга ер берилади

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағлари, жумладан, боғларда ва иссиқхоналарда ирригация тадбирларини ўтказиш, сув етказиб бериш, артезиан қудуқлари, қудуқлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар харид қилиш учун сарфланади.

Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликлари субсидия ажратиш йўли билан қўллаб-қувватланади.

Бунда ажратиладиган субсидия миқдори қуйидагича белгиланди:

-  бир гектар экин майдонига сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

- майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

Кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик берилади.

Теплицы общества с ограниченной ответственностью Бек кластер в Мирзаабадском районе - Sputnik Ўзбекистон
Исроил компаниялари Ўзбекистонда янги фермерлик корхонасини очишди

2019 йил 1 сентябрга қадар боғ плантациялари ва иссиқхона хўжаликларининг ягона электрон реестри шакллантирилади, 2019 йил 1 октябрга етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навлари, турлари ва прогноз кўрсаткичлари, пишиш вақти тўғрисидаги зарур маълумотларни олиш имконини берувчи ахборот платформаси ишга туширилади.

2020 йил 1 январга қадар муддатда мавжуд ер ости сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ер ости сувлари хариталари ишлаб чиқилади.

Республикадаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган туманларда “ишлаб чиқариш – тайёрлаш – сақлаш – қайта ишлаш – қадоқлаш (тара) – ташиш – ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш” тамойили асосида мева савдо-логистика марказлари ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0