Наврўзга бағишланган ярим марафонда хитойлик спортчи ғолиб чиқди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ полумарафоне первым финишировал бегун из Китая Ли Янг
В полумарафоне первым финишировал бегун из Китая Ли Янг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтган 21 километрлик "Наврўз" ярим марафонида хитойлик Ли Янг ғолиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Тошкентда Наврўзга бағишлаб ўтказилган 21 километр масофага югуриш бўйича ўтказилган халқаро ярим марафонда Хитойлик Ли Янг ғолиб чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Марафондан сўнг Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда хитойлик спортчи Ўзбекистон об ҳавоси ва меҳмондўстлиги унга жуда ёққанини айтиб ўтди.

"Ўзбекистон жуда мехмондуст экан. Бу менинг чет элдаги биринчи ярим марафоним. Ўзбекистонда об-ҳаво марафон учун жуда мос тушди, бизга об-ҳаво хам ёрдам берди дейиш мумкин. Яна узбекистонга албатта келаман", - деди Ли Янг. 

Иккинчи ўринда қирғизистонлик Адилет Киштабеков масофани якунлади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваКыргызстанец Адилет Киштабеков (2-е место) обнимает узбекского спортсмена Андрея Петрова после победы на финише.
Наврўзга бағишланган ярим марафонда хитойлик спортчи ғолиб чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Кыргызстанец Адилет Киштабеков (2-е место) обнимает узбекского спортсмена Андрея Петрова после победы на финише.

Ўзбекистонлик Андрей Петров эса учинчи ўринни эгаллади. 

© Sputnik / Дильшода РахматоваУзбекистанец Андрей Петров прибежал третьим.
Наврўзга бағишланган ярим марафонда хитойлик спортчи ғолиб чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистанец Андрей Петров прибежал третьим.

Ушбу марафон Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган биринчи халқаро ярим марафон бўлди. Унда 2 500 киши иштирок этди. Марафонда имконияти чекланган кишилар ҳам иштирок этди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваНаврўз марафонида имконияти чекланган кишилар ҳам иштирок этишди
Наврўзга бағишланган ярим марафонда хитойлик спортчи ғолиб чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Наврўз марафонида имконияти чекланган кишилар ҳам иштирок этишди

Ушбу йирик тадбир чоғида иштирокчилар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг бир неча кўчаларида вақтинча ҳаракат чекланди.

Наврўзга бағишланган марафонда тайёрлаган махсус фотолавҳамизни қуйида томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0