16:04 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
144 0 0

Ўзбекистон бўйлаб “Раҳбардан 10 та китоб” ташаббуси фаол равишда тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов жорий йилнинг 29 март куни Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли мактаб-интернат ўқувчиларига 50 та энг сара бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалари ҳамда инглиз тилини ўрганувчилар учун қатор луғат ва адабиётлар совға қилди. Бу ҳақда МИСиС матбуот хизмати хабар қилди.

“Энг дурдона ўзбек адабиётлари ҳамда ўқув қўлланмалар, инглиз тилини ўрганиш ниятидаги ўғил-қизларимиз учун туҳфа қилинган луғатлар мактаб-интернатимиз кутубхонасини янада бойитди. Ўқувчиларимизнинг хурсандчилигини айтмайсиз-ми! Барча педагоглар жамоаси, ота-оналар ва ўқувчилар номидан мактаб-интернатимизга мунтазам равишда кўмаклашиб келаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ва шахсан китоблар совға қилган комбинат раҳбари Абдулла Хурсановга чексиз миннатдорчилик билдирамиз,” - дейди 80-мактаб-интернат директори А.Маматқулов.

Ўзбекистон бўйлаб “Раҳбардан 10 та китоб” ташаббуси фаол равишда тарқалмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Юлдуз Усмонова ва бошқа таниқли санъаткорлар Тошкент шаҳридаги 248-сонли ва Тошкент вилоятидаги 6-сонли мактабга ташриф буюришиб, китоб совға қилишгани ҳақида хабар қилгандик.

Асосий мавзулар