11:25 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono

Гулнора Каримованинг адвокати унинг қайси қамоқхонада эканини айтди

© Sputnik / Валерий Левитин
Жамият
Ҳавола олиш
381 0 0

Гулнора Каримованинг адвокати Греруар Манжа Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Швейцариялик адвокат Греруар Манжа Зангиотадаги 21-сонли аёллар колониясига Гулнора Каримова билан учрашиш учун келди. Бу ҳақида у ўзининг  Twitterида хабар қилган.

“Зангиотадаги 21-сонли аёллар қамоқхонасига келдим. Каримова билан учрашишга уринаяпман”, - деб ёзган адвокат ўз хабарида.

Орадан бир кун ўтиб адвокат қамоқхона суратини жойлаштириб, бу ерга иккинчи кун келаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримовага 2017 йилнинг 18 декабрида 10 йил қамоқ жазоси берилган эди. Шундан сўнг суд қамоқ жазосини 5 йилга қисқартириб, уни Иман Каримованинг хонадонида ўташга рухсат берган эди.

Бир неча кун олдин, келишилган шартларни бажармагани ва озодликни чеклаш жазосини ўташ қоидаларини бузгани учун Каримова март ойининг бошида яна қамоқхонага қайтарилган эди.

Асосий мавзулар