14:52 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Двери СИЗО

Қамоқхоналардан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар назорати бўйича қонун имзоланди

Sputnik / Алексей Филиппов
Жамият
Ҳавола олиш
100 0 0

Қонунда назорат остидаги шахсларнинг, ички ишлар органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.

Қонунда белгиланишича маъмурий назорат бу суд томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга қўлланиладиган чекловлардан иборат тарбиявий таъсир чорасидир.

Қонунга мувофиқ, қуйидаги вояга етган шахсларга суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилади:

-  ўта хавфли рецидивистлар;

- оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилинган шахслар, шу жумладан бошқа давлатларда озодликдан маҳрум қилинганлар;

-  қасддан қилинган жиноятлари учун икки ёки ундан ортиқ озодликдан маҳрум қилинганлар.

Маъмурий назорат даврида қуйидаги чеклашлар белгиланиши мумкин:

- яшаш жойидан ташқарида бўлишни тақиқлаш;

-  муайян жойларда бўлишни тақиқлаш;

- суд белгилаган ҳудуддан ички ишлар органининг рухсатисиз чиқишни тақиқлаш;

- рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига келиш;

- алкоголли ичимликларни такиклаш.

Маъмурий назорат олти ойдан бир йилгача муддатга ўрнатилади.

Қуйидаги ҳолатларда маъмурий назорат тугатилади:

- муддат тугаганда;

- судланганлик тугалланган ёки олиб ташланганда;

- назорат остидаги шахс озодликдан маҳрум этилганда;

- шахсга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганда;

- шахс бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқиб кетганида;

-  шахс вафот этганида.

Шунингдек, қонунда назорат остидаги шахсларнинг, ички ишлар органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

Асосий мавзулар