Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби соддалаштирилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишРабота многофункционального центра
Работа многофункционального центра  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролар паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони, шунингдек, ЭКИҲнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчилар 2019 йил 1 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини қаерда прописка қилингандан қатъи назар Давлат хизматлари марказларида алмаштиришлари мумкин.

Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, Тошкентда жойлашган 11 та марказнинг 7 таси зарурий ускуналар билан жиҳозланган ва ушбу марказларда гувоҳномаларни алмаштириш йўлга қўйилган. Давлат божининг ҳажми – ЭКИҲнинг 70 фоизи.

© ГУВД г. ТашкентаЦентры госуслуг в Ташкенте, где можно обменять водительские удостоверения
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби соддалаштирилди - Sputnik Ўзбекистон
Центры госуслуг в Ташкенте, где можно обменять водительские удостоверения

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролар паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони, шунингдек, ЭКИҲнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун мурожаат этишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0