23:33 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

ЙҲХХ ходимларига йўл посбонлари ёрдам беради

© Фото: podrobno.uz
Жамият
Ҳавола олиш
254 0 0

Самарқанд кўчаларида йўл посбонлари пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. Шу йил 5 апрелдан Самарқанд вилоятида давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи йўл посбонлари хизмат фаолиятини бошлади.

Бу хақда Zarnews нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, “Йўл посбони” жамоатчилик тузилмаси Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғи асосида ташкил этилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўмак сифатида фаолият олиб бориши кўзда тутилган.

Ушбу ишга жалб этилган дастлабки 60 нафар йўл посбонлари гувоҳнома, махсус кийим ва зарур анжомлар (ҳуштак ва байроқча) билан таъминланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот кунидан иш бошлаган йўл посбонлари бугун ҳайдовчилар ҳамда йўловчилар ўртасида ҳаракатланиш қоидаларига амал қилишни тарғиб этиш, йўлларда, жумладан, пиёдалар йўлакларининг ўтиш қисмида хавфсизликни таъминлашга ёрдам бермоқда.

Асосий мавзулар